3-сектор раҳбари ҳудудларда бунёдкорлик ишлар билан танишди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шароф Рашидов тумани ҳокими ва бир қатор масъуллар билан бирга Қораянтоқ қишлоғидаги 35- сонли ўрта умумтаълим мактабида бўлди. Бу ерда ўқув муассасини таъмирлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу борада ички ишлар бошқармаси томонидан ёрдам кўрсатилиши билдирилди.
Худди шундай, Қораянтоқдаги таъмир ишлари олиб борилаётган қишлоқ врачлик пунктига ҳам борилди. 3- сектор раҳбари олиб борилаётган иш сифати билан танишиб, аҳоли учун қулай шароит яратиш бўйича қурилиш ташкилоти масъулларига ўз тавсияларини билдирди. Худди шундай, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шарилоқ маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар сифатини ўрганди. Шу куни Шароф Рашидов туманидаги вилоят ички ишлар бошқармасига қарашли боғда ҳам бўлди. Сўнгги йилларда бу ерда оқар сув танқислиги юзага келгани учун артезиан қудуқ ковлашга киришилган. Бошқарма бошлиғи мазкур жараённи тезлаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
3- сектор раҳбари Зафаробод туманининг Писталикент қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб, парранда гўшти етиштиришга ихтисослашган “Лозуд-продукт” фермер хўжалигининг фаолияти билан танишди. Корхона вакиллари ички ишлар бошқармаси бошлиғидан кредит олиш борасида ёрдам сўради. Пул ем тайёрлаш линиясини ишга тушириш мақсадида сарфланиши билдирилди.
Зафаробод туманидаги инкубаторлар фаолияти билан танишиб, соҳа вакилларининг муаммоларини ўрганди ва уларни ҳал қилиш чоралари кўрилишини билдирди.
Мазкур жараёнда ҳудудлар ободлигини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.