8 Май 2024 йил 4830

3- сектор раҳбари Зоминда аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зомин тумани “Чилонзор” МФЙда сайёр қабул ўтказди. Мулоқотда аҳоли 3-сектор раҳбаридан ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди.

Хусусан, кўчаларга шағал ва асфальт ётқизиш, қўшимча трансформатор ўрнатиш, янгидан бунёд этилган тиббиёт масканини жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш, симёғочларни бетон таянч устунларга алмаштириш, таълим масканлари жойлашган кўчаларга тезликни камайтирувчи йўл белгилари ўрнатишга оид 20 га яқин масалалар кўтарилди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўрилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Тадбир давомида 4 нафар эҳтиёжманд фуқароларга электр печ, бир нафарига саломатлигини тиклаш, яна бир ёшга ўқув курси харажатлари қоплаб берилганлиги, беш кишига кредит, 3 нафарига ижара асосида ер ажратилганлиги ҳақидаги сертификатлар, фуқаролиги бўлмаган 4 кишига эса ID карталарни топширилди.

Text to speech