2 Феврал 2022 йил 547

4 нафар шахслар суд ажрими билан шартли равишда озод қилинди

Инсон тақдири турлича. Аксарияти тўғри йўлда ҳаёт кечирса, айримлари эгри йўлдан юради. Ўйламай босилган қадам оқибатда жарликка олиб келади. Қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан суд ҳукми билан тегишли жазо чоралари белгиланади.

Ички ишлар органларининг пробация гуруҳлари ходимлари томонидан эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахсларни ижтимоий мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганларини муддатидан олдин озод қилиш чоралари ҳам кўрилаяпти.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг Уч тепа маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр суд мажлисида ҳам 5 та иш кўриб чиқилди. Судда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, қилмишидан пушаймон бўлган 4 нафар шахслар суд ажрими билан шартли равишда озод қилинди. 1 нафари суд ҳукми билан белгиланган синов муддатида кўрсатилган чекловларни бузганлиги учун озодликдан маҳрум этилди.

Шу куни туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган муҳкумлар иштирокида очиқ мулоқот ҳам уюштирилди. Тадбирда жазони либераллаштириш, белгиланган тартибга риоя этиш ҳақида сўз борди. Қатнашчилар масъуллардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech