18 Март 2022 йил 544

4 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди

Ички ишлар органларида фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни манзилли ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу маънода жойларда фуқаролар билан учрашувлар уюштирилаяпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Жиззахда сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабули аввалида 4 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги муносабати билан уларга идентификацион ID карталар топширилди. Бир неча йиллардан буён доимий яшаш гувоҳномаси билан ҳаёт кечираётган фуқаролар эндиликда конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиш имконига эга бўлишди. Албатта улар бундан мамнун.

Шунингдек 16 ёшга тўлган 4 нафар ёшларга ҳам ID карталар топширилди. Тадбир давомида ушбу ёшларнинг илм олишлари учун яратилган қулайликлар хусусида сўз бориб, улар келажакда юртимиз тараққиёти учун хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Мулоқотда фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспорти ва идентификацион ID карта расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, тан олиш, доимий ва вақтинча рўйҳатдан ўтиш каби масалалар бўйича ёрдам сўришди.

Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғида жойлашган 3-сектор штаби биносида ўтган қабулда ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этишга эътибор қаратилди. Фуқаролар томонидан билдирилган ва муддат талаб этиладиган масалалар бўйича чоралар белгиланиб, масъулларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Тадбирда қонунчилик талабларига риоя этиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида иш юритиш, аҳоли билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш лозимлиги уқтирилди.

Text to speech