7 Май 2024 йил
3787
Фаолият таҳлил қилинди
Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлимида бошқарма бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодиров раислигида қонунбузарликларнинг олдини олиш ва
жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда жиноят содир этилган маҳаллаларда
профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш,
криминоген вазиятга кўра патруллик йўналишлари ташкил қилиш масалалари таҳлил
қилиниб, келгусида амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгиланди.
Тадбирда 3- сектордаги маҳаллаларда
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда
“Қорадори-2024” тадбирларини самарали ўтказиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар
билдирилди.