5 Июл 2024 йил 2280

Шароф Рашидов туманида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди


Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ соҳавий хизматлари ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида хизматга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари учун масъуллар томонидан йўриқнома ўтилди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев аҳоли осойишталигини сақлаш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Тадбирда қизил тоифадаги “Уч-тепа” ва “Халқобод” маҳаллаларида еттилик томонидан ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Бунда асосий эътибор ижтимоий профилактика объектлари билан якка тартибда олиб борилаётган профилактик тадбирларга қаратилди. Жараёнда айни йўналашдиги мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, давлат хизматчилари иш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича зарур кўрсатма ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари профилактика инспектори билан бирга ҳудуддаги мавжуд умумий овқатланиш шаҳобчалари, чойхона, ресторан ва кафелар, савдо ва кўнгилочар муассасаларда тарғиботлар қилишди.

Шунингдек, туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган маҳкумлар ҳамда маъмурий назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбат, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейдлар ҳам қилинди.


 

Text to speech