25 Январ 2024 йил 1331

Янгиободда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

        “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати Янгиобод туманида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев бошчилигидаги вилоят ички ишлар, ДХХ вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ дастлаб ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, китобхонликни тарғиб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган қулайликлар билан танишишди.

Раҳбар ва ёшлар учрашувида ўсиб келаётган авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазиларидан эканлиги таъкидланди. Шу маънода ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари эътироф этилиб, билим олиш, мақсад сари интилиш ҳар қандай натижанинг асоси эканлиги қайд этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган йигит-қизларнинг мурожаатларини ҳал этиш, муаммоларига ижобий ечим топиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Учрашувда берилган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.

Жараёнда туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган ёшларнинг масалаларига ҳам диққат қилинди.ация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган ёшларнинг масалаларига ҳам диққат қилинди. 

Text to speech