7 Феврал 2024 йил 2937

Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Курбанов Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой туманларида амалга оширилган ислоҳотларни кўздан кечирди

Ўтган 2022-2023 йилларда Жиззах шаҳридаги Нурли маскан мактаб-интернатида кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ёш авлоднинг таълим олиши учун зарур шароит яратилган. Жиззах вилоятида жиноятчиликнинг аҳволи, бу борада белгиланган вазифалар, ходимларининг мазкур йўналишда олиб бораётган ишларини ўрганаётган Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Зуфар Курбанов ушбу муассасада бўлиб, таълим-тарбия жараёни билан танишди.

Бундан ташқари Дўстлик туманида жиноятчиликни жиловлаш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Шу маънода туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисми, яқиндан фойдаланишга топширилган вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, спорт зал, 3- сектор штабида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, кўтарилган масалаларнинг ҳал этилишига ҳам диққат қилинди. Бундан ташқари Саноатчилар ва Чинобод ва Саритепа МФЙда давлат хизматчилари билан мулоқот қилди. Шу қаторда еттилик фаолият кўрсатиши учун яратилган шароитлар, зарур жиҳозлар билан таъминланиши кўздан кечирилди.

Мирзачўл туманида эса ўрта умумтаълим мактабларида бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларининг ўргатилиши, синфхоналарнинг махсус жиҳозлар билан таъминланганлиги кўздан кечирилди. Педагоглар билан мулоқотда ўтилаётган дарс машғулотлари, ўнаётган авлоднинг йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштириши масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, туманда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредит ажратилиши ва фаолият кўламини янада кенгайтириш, аҳолини иш билан банд қилиш, саноат корхоналарида янги иш ўринлари яратиш масалалари ҳам кўрилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Арнасой туманида ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун зарур шароитларни яратиш, шу билан бирга криминоген вазият, жиноятчиликка қарши курашишдаги бошқа соҳалар билан ўзаро ҳамкорлик, аниқ ва манзилли режалар асосида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech