18 Октябр 2021 йил
695
Афюнни сотмоқчи шахсга жиноий иш қўзғатилди
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг Кимёгар маҳалласида яшовчи шахсни жиноят устида қўлга олдилар. Аниқроғи, у 3,31 грамм марихуанани 600 минг сўмга сотган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Худди шундай, Ғаллаорол тумани ҳудудида ўзини шубҳали тутган фуқаро шахсий тинтувдан ўтказилди. У бесабаб олазарак бўлмаган экан, унинг шими чўнтагидан 0,7 грамм опий топилди. Оқибатда Бахмал тумани Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.