15 Январ 2022 йил
590
Аҳоли бандликни таъминлаш учун
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ИИБ масъуллари ташаббуси билан 3- сектор ҳудудида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг Шароф Рашидов туманидаги тадбиркорлик субъектларига саёҳати уюштирилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида пахтакорликлар балиқчилик кластери, гул ва манзарали дарахт кўчатлари етиштириш, паррандачилик, қуёнчилик ва қорамолчиликка ихтисослашган тадбиркорлик субъектларида бўлдилар.
Мазкур жараёнда балиқчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда кредит ва субсидиялар олиш бўйича маълумот ва тавсиялар берилди. 3-сектор раҳбарлари томонидан бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам уюштирилмоқда.