12 Май 2021 йил 1635

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими томонидан режа асосида Пахтакор туманида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими мутахассислари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйҳатда турган жами 125 нафар фуқарони чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Уларнинг 43 нафарида турли касалликлар аниқланди. Мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.

Шунингдек, 28 нафар фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида ҳамда 12 нафарига вилоятнинг ихтисослаштирилган шифо масканларида даволанишлари учун имтиёзли ордерлар берилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech