9 Сентябр 2021 йил 558

Ҳайдовчи чарчоқ оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлида Навоий вилояти Қизилтепа тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.А. бошқарувидаги “Lacetti” “Камаз” юк машинасининг орқа қисмидан уриши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Оқибатда енгил автомашина йўловчиси, Навоий вилояти Қизилтепа тумани Обод қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Р. бош мия оғир даражада лат ейиши, пешона суяги очиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech