26 Октябр 2021 йил
838
Ҳайдовчи йўл четида велосипедда ҳаракатланаётган фуқарони уриб юборди
Жиззах вилояти Бахмал тумани Барлос қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Самарқанд – Булунғур – Турон – Аламли” 4Р-238 йўлининг 7- километрида йўл-трнаспорт ҳодисаси рўй берди.
Номаълум ҳайдовчи йўл четида велосипедда ҳаракатланаётган, Барлос қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи етказилган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида ушбу жиноят Бахмал тумани Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.