23 Июл 2021 йил 975

Ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотди

Жиззах вилояти Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жиззах – Фориш – Қизилча 4Р-36 йўлининг 41- километрида Зафаробод тумани “Узун” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Nexia-3” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Жиззах шаҳри Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Соbаlt” билан тўқнашди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Соbаlt” ичида бўлган, Жиззах шаҳри “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Худди шундай, “Соbаlt” ҳайдовчиси бош мия жароҳати, ўнг болдир бўғинининг ёпиқ синиши, кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Кўнгилсиз ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг руль бошқарувини йўқотганлиги сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech