9 Сентябр 2021 йил 629

Ҳайдовчи ва пиёда жабрланди

Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Жиззах – Гагарин – Дўстлик 4R-38 йўлининг 15- километрида туманнинг Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.С. “Damas” бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган “Lacetti”нинг йўлига чиқиб кетди ва тўқнашув содир бўлди.

Ўз навбатида “Lacetti” ҳайдовчиси, Шароф Рашидов туманининг Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Қ. автоулов бошқарувини йўқотиб, шу йўлда ҳаракатланаётган “Nexia”нинг йўлига чиқади ва йўл-траспорт ҳодисаси рўй беради. Оқибатда “Nexia” ҳайдовчиси, Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи Б.А. бош мия ёпиқ жароҳати ташхиси билан, шунингдек, мазкур автоулов йўловчиси, Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалласида яшовчи Ж.Й. бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Text to speech