14 Март 2024 йил 3427

Айни кунларда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ёшлар билан ижтимоий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ўрганмоқда

Ишчи гуруҳ таркибида бўлган Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов Зомин тумани ички ишлар бошқармасида бўлиб, бу ерда соҳа вакиллари учун яратилган хизмат шароитлари билан танишди. Шунингдек, шахсий таркибнинг қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларга қарши курашишга оид фаолияти таҳлил этилди.

Шу куни ишчи гуруҳ тумандаги “Қайирма” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан мулоқот ўтказди. Бу жараёнда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, маҳалла еттилигининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ҳамкорлигини кучайтириш, бандликни таъминлаш, вояга етмаганлар назоратсизлигининг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди. Ўз навбатида маҳаллада содир этилган бир қатор жиноятларнинг сабаб ва омиллари муҳокама қилиниб, қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.   

Text to speech