30 Декабр 2022 йил 396

Қалбларга қувонч улашиб

Янги йил байрамини интиқ кутмайдиган киши бўлмаса керак. Боиси ушбу байрам катталар учун ёшлик завқини ёд этиш, болажонларга эса эртак қаҳрамонлари билан учрашиш имконини беради. Яна саноқли кунлардан сўнг юртдошларимиз байрамни кенг нишонлаб, Янги йилни қарши олишади. Жойларда эса байрам тадбирлари уюштирилаётир. Хусусан, вилоят мусиқали драма театрида Жиззах вилояти ИИОда хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандларига саҳна асари намойиш этилди. Асосий мақсад соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ўнаётган авлоднинг қишки таътил кунларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш ва байрам кайфияти улашишга қаратилди.

Театр ижодий жамоасининг “Олмос ботир”нинг янги йил саргузашти” деб номланган саҳна асари болажонларга завқ улашди. Саҳнада қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларининг саргузаштлари ёш томошабинлар қувончига-қувончи қўшди.

Байрам муносабати билан вилоят ИИБ томонидан ходимларнинг фарзандлари учун совғалар ҳам тайёрланди ва тарқатилди. Безатилган арча атрофида болажонлар шеърлар ўқишиб, куй-қўйишларга рақслар ижро этилди. Қисқаси, Янги йил байрами жажжилар учун эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди.

Text to speech