Ғаллаоролда туманида ички ишлар органлари, судлар, прокуратура, адлия ва солиқ идоралари мутасаддиларининг сайёр қабули бўлиб ўтказилди
Ғаллаорол туманида ички ишлар органлари, судлар, прокуратура, адлия ва
солиқ идоралари мутасаддиларининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қаторида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодировга қонунбузарларга нисбатан чора кўриш, етказилган
моддий зарарни ундириш, электр таъминотини яхшилаш каби бир қатор масалалар
бўйича мурожаатлар қилинди.
Ўз навбатида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал
қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Шу ўринда айтиш жоиз, сайёр
қабулда кўтарилган камчиликларни бартараф этиш жараёни Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан назорат қилинади.
Бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.