“Қалқон” фаолиятини давом эттирмоқда
Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жойларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда омил бўлмоқда. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида Жиззах вилоятидаги 299 маҳалланинг барчасида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари юзага келтирилди. Ушбу гуруҳларда фаолият олиб бораётган 668 нафар йигитлар тунда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчилари бошчилигида маҳаллаларда патруллик қилишаяпти.
Гуруҳ аъзолари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида 1591 нафар фуқаро билан қаровсиз қолган мулклар бўйича профилактик мулоқотлар ўтказилиб, 2829 та савдо шохобчаларида тарғибот олиб борилган. Шунингдек, кечаси бемақсад юрган 1844 нафар фуқаро ҳамда профилактик ҳисобда турган 883 нафар шахс билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан суҳбатлар ўтказилган. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобидаги 663 кишининг яшаш жойлари текширилди. “Қалқон” фаолиятини давом эттирмоқда.