Амалга оширилаётган профилактик тадбирлар муҳокама қилинди
Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгиланган вазифалар доирасида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Жиззах вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Эргашхўжаев, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Шароф Рашидов тумани штабида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда умумий жиноятчилик секторлар ва маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.
Шунингдек, аввалги ўрганишлар давомида кўрсатилган камчиликларнинг ҳал этилишига ҳам диққат қилинди. Шу билан бирга кузатув камералари ўрнатилиши, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, тадбиркорлик объектлари қўриқловини ташкил этиш бўйича галдаги вазифалар белгиланди.
Йиғилишда айрим ташкилот ва идоралар томонидан бажарилаётган ишлар танқид қилинди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Жиззах шаҳар штабида олиб борилаётган ишларни ҳам таҳлил қилишди. Маҳаллаларида тунги хизмат жараёни ва жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жараёнда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, содир этилган қонунбузарликларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиб, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кучайтириш зарурлиги уқтирилди.