21 Октябр 2023 йил 2494

Амалиёт билан ҳамнафас

           ИИВ Академияси бошлиғининг ташаббуси ва буйруғи билан олий таълим муассасасида фаолият юритаётган кафедралар худудий ички ишлар органларига бириктирилган. Бунда асосий эътибор ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш борасида юзага келаётган муаммоларни амалиёт ходимлари билан ҳамкорликда илмий таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши кураш фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича услубий ва методик ёрдам кўрсатиш режаланган. Айни кунларда Академиянинг жиноят ҳуқуқи кафедраси ходимлари Жиззах вилоятида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бир қанча ишларни амалга оширишмоқда. Хусусан, сўнгги ўн кун давомида билим юрти ходимлари вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ масъуллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Пахтакор, Ғаллаорол, Арнасой туманларидаги маҳаллаларда бўлишди. Жараёнда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш, “Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла “бешлик”ларининг ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан амалга оширилаётган ижтимоий профилактика чора-тадбирлари, юритувдаги ҳужжатлар ўрганилди. Тадбир давомида аниқланган хато ва камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, амалиётда юзага келаётган муаммоларни хал этишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ходимлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатларлар ҳам қилинмоқда. Бу ўз навбатида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудуд методикасини ишлаб чиқиш ва шу орқали ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилаётир. 

Text to speech