17 Май 2025 йил 2096

Ҳамкасбимиз кўрик-танлов ғолиби бўлди

“Постда – На посту” газетасининг 95 йиллиги ИИВ маданият саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирда соҳа вакилларининг бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида “Постда – На посту” – менинг тақдиримда” мақолалар танловида 1- ўринни эгаллаган ИИВ Бирлашган таҳририятининг Жиззах вилояти бўйича ўз мухбири Алижон Абдусатторов ҳам бор. Биз ҳамкасбимизни ушбу ютуқ билан қутлаймиз.    

Маълумот ўрнида айтиш керак, Алижон Абдусатторов 2020 йилда фаоллиги учун Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Шунингдек, у “Энг улуғ, энг азиз” ҳамда “Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танловларида ғолиб ва совриндор бўлган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

  

 

Text to speech