25 Декабр 2023 йил 4135

Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Бахмал туманида ўтказган сайёр қабулида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар изчиллик билан ҳал этилаяпти. Хусусан, “Истиқлол” маҳалласида аҳолининг электр таянчлари ўрнатиш бўйича мурожаатлари асосида 55 дона электр устунлари олиб келиниб, ҳозирда уларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам қурилиб, яқинда фойдаланишга топширилди. Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда сектор масъуллари ушбу масканда бўлиб, давлат хизматчилари ҳамда аҳоли учун юзага келтирилган қулайликларни кўздан кечиришди.

Таъкидлаш жоиз, 3- сектор томонидан фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу маънода маҳалладаги Хусниддин Қурбонов раҳбарлигида фаолият кўрсатаётган оилавий корхонанинг кредит олишида ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида 4 киши доимий иш билан таъминланди. Ушбу корхона фаолияти билан танишган масъуллар фаолиятни янада кенгайтириш бўйича таклифларини билдиришди.

Text to speech