7 Январ 2022 йил 634

Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилмоқда

Шароф Рашидов туманининг “Оқтош ота” маҳалласидаги Сувлисой кўчасида яшовчи аҳоли бир неча йиллардан буён электр таянчлари носозлигидан азият чекаётган эди. 3- сектор раҳбарининг сайёр қабулида мазкур масала кўтарилиб, уни ҳал этишда амалий ёрдам сўралган. Сектор ишчи гуруҳи томонидан ушбу муаммо ечими назоратга олиниб, қўлбола электр таянчларини алмаштириш чоралари кўрилди. Шу мақсадда 20 дона темир-бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди. Бу орқали электр тармоқларидаги носозликлар бартараф қилинишига эришилди.

Худди шундай, Файзиобод маҳалласидаги ички кўчаларни таъмирлаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Ўйдим-чуқур йўллар махсус техникалар ёрдамида тексланди ва асфальт ётқизилди. Ўтган давр мобайнида маҳалланинг 1 минг 130 метр ички йўллари таъмирланди.

Хуллас, 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан мавжуд муаммолар жойида ўрганилиб, аҳолига қулай шароит яратиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш чоралари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Text to speech