30 Май 2023 йил 521

Аҳолини огоҳликка чақирувчи тарғибот ишлари олиб борилди

Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари шаҳарнинг меҳнат жамоалари ҳамда йирик савдо марказларида тарғиботлар қилишмоқда. Хусусан, Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида олиб борилган тадбирда соҳа ходимлари фирибгарлик жинояти, унинг турлари хусусида марказ ходимлари ва фуқароларга тушунтиришлар беришди.

Тадбир давомида олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш, ўқишни кўчириш, тақиқда турган автомашинани айтмасдан сотиб юбориш, кредит олиб бериш ёки уй-жой масалаларида кўмак кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатларда жабрланувчилар билиб-билмай фирибгарлар тузоғига тушаётгани айтилди.

Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳам ҳаридор ва сотувчилар, киракашлар ўртасида тарғиботлар қилинди. Жараёнда кибержиноятчилик ва унинг турлари ҳам маълум қилинди. Сохта аккаунтлар орқали хайрия ёрдами кўрсатилиши, пул берилиши ҳақидаги хабарларга ишонмаслик, пластик карта яширин кодларини ҳеч кимга айтмаслик зарурлиги тушунтирилди. Шундай хабарларда кўрсатилган иловаларга кирмаслик кераклиги уқтирилди.

Тарғиботда амалиётда ер олди сотдиси, хорижга ишга юбориш, кредит учун кафиллик, банк пластик карталаридан пул ечиш билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилаётгани айтилди. Шунингдек, флаеерлар тарқатилиб, аҳоли огоҳликка чақирилди. Тадбир давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Text to speech