Шароф Рашидов туманида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида иш олиб борилмоқда
Шароф
Рашидов туманида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга
қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгиланган вазифалар доирасида кенг
қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бунда асосий эътибор қизил
тоифадаги маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилмоқда. Шу
маънода ташкил қилинган йўриқнома тадбирида жалб этилган куч ва тузилмалар
ходимларига жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳисобда турган шахслар билан “индивидуал
профилактик” ишларни олиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, хизмат
интизоми ва қонунийликка риоя қилиш зарурлиги уқтирилди. Шундан сўнг ходимлар белгиланган
жойларда хизмат вазифаларини бажаришни бошлади.
Шу
куни туман ИИБ, вилоят ҳамда туман прокуратураси мутасаддилари “қизил”
тоифадаги “Қатортол” маҳалласида фаоллар билан жиноятчиликни
жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш,
“хонадонбай” ўрганиш орқали аниқланган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш
борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Худди шундай “Қўшкўприк” маҳалласида ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари
ходимларининг тунги хизмат фаолияти кўздан кечирилди. Жамоат жойлари, савдо ва
хизмат кўрсатиш объектларида тадбиркорлар ва фуқаролар билан мулоқот қилиниб,
уларнинг муаммоли масалалари ўрганилди.
Жараёнда
жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро
комиссияси Шароф Рашидов тумани штабида амалга оширилаётган ишлар муҳокама
қилинди. Йиғилишда жиноятчилик секторлар ва маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари томонидан ўтказилган
ўрганишлар давомида белгиланган вазифаларнинг ҳал этилишига ҳам диққат қилинди.
Шу билан бирга кузатув камералари ўрнатилиши, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий
соҳа ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, тадбиркорлик объектлари қўриқловини ташкил
этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришига ҳам эътибор қаратилди.