18 Январ 2024 йил 1933

Шароф Рашидов туманида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

           Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев бошчилигидаги вилоят ИИБ, ДХХ ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармалари, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Шароф Рашидов тумани ёшлари билан учрашишди. Тумандаги 12- сонли ўрта умумтаълим мактабида ўтган учрашув аввалида ҳудуд ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, истеъдод ва иқтидорларини намоён этиш борасидаги ишларга эътибор қаратилди.

Раҳбар ва ёшлар учрашувида юртимизда ўнаётган авлодга, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва келажакда жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани тилга олинди. Шу нуқтаи назардан амалга оширилаётган ишлар ва яратилган қулайликлар қайд этилди.

Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди. КЎтарилган ҳар бир масалани бартараф этиш, ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Тадбир давомида ўтган йил давомида ҳудуд ёшлари томонидан содир этилган қонунбузарликлар ҳам таҳлил қилинди. Шунингдек, келгусида осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, маънавий-маърифий, спорт тадбирлари кўламини кенгайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.


Text to speech