12 Октябр 2022 йил 512

Арзоннинг шўрваси татимас

Ғаллаорол тумани Аламли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.С. 2021 йилнинг май ойида арзон нархда ун олиб беришни ваъда қилиб, шу туманнинг Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи Ғ.Ғ.дан 20 миллион сўм олди. Шундан буён олармон унни ҳам, пулини ҳам кўрмади.

Ана шу йўл билан Ў.С. 2021 йилнинг сентябрь ойида Ғаллаорол туманининг Ғафур Ғулом маҳалласида истиқомат қилувчи У.М.дан 50 миллион сўм олган. Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан сўнг тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech