23 Март 2022 йил 542

Асосий мақсад – жиноятчиликнинг олидини олиш

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари вакиллари томонидан шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимларининг жорий йил январь-февраль ойларидаги фаолияти ўрганиб чиқилди.

Бахмал ва Ғаллаорол туманларида бўлиб ўтган йиғилишни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борди. Тадбирда бошқарма соҳавий хизматлари раҳбарлари ва ўринбосарлари томонидан тезкор-қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизмати, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тергов, ҳуқуқий-статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар йўналишларида аниқланган камчиликлар санаб ўтилди.

Хусусан, ўтмиш жиноятларини фош этиш, очилмай қолаётган жиноятлар, қидирувдаги шахсларни қўлга олиш, одам савдоси қурбонлари ҳамда тазйиқ ва зўравонлик остида қолган хотин-қизларни аниқлаш, профилактик ҳисобда турганлар, пробация хизмати назорати остида бўлган шахслар, гиёҳвандлар, ичкиликбозлар, оилавий жанжалкашлар, йўл ҳаракати қоидаларини бузувчилар билан ишлашда йўл қўйилган нуқсонлар таҳлил этилди. Шунингдек, иш ҳужжатларини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ташаббус билан жиноятлар очиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Ушбу йиғилишлар танқидий руҳда ўтиб, муаммолар ва нуқсонларнинг сабаб ва омиллари таҳлил этилди ва қониқарсиз фаолият юритаётганлар қатъий огоҳлантирилди. Аниқланган камчиликларни тез кунда тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Хизмат интизоми ва қонунийлик, ишга масъулият билан ёндашиш, билим ва малакаларни оширишга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди. Асосий эътибор эса ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни фош қилишга қаратилди.

Text to speech