7 Декабр 2021 йил 612

Автоулов олиб қочган шахсга жиноий иш очилди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Дилором маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.Ю. ўзи истиқомат қиладиган ҳудудда “Нексия”си юритгичини ўт олдириб, қаровсиз қолдирган. Бундан номаълум шахс фойдаланиб, автоуловни олиб қочди. Кўп ўтмай ички ишлар органлари ходимлари туманнинг Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Нексия”ни соз ҳолда топдилар.

Шундан сўнг автоуловни олиб қочган шахсни аниқлаш чоралари кўрилди. У Зафаробод туманининг Зафаробод шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э. бўлиб чиқди. Айбланувчидан далилий ашё сифатида автоулов калити олинган. Айни дамда у вақтинча сақлаш ҳибсхонасида.

Text to speech