7 Декабр 2022 йил 595

Автоулов сотиб, бошини ғавғога қўйди

Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласида яшовчи Б.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласида яшовчи М.Қ. фириб берганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, М.Қ. 2020 йилнинг 21 март куни аризачининг “Жентра”сини 10 минг 500 АҚШ долларига баҳолаб олган. Аммо келишилган пулнинг 1 минг 700 АҚШ долларини бериб, қолганини 1 ой ичида етказишни ваъда қилган.

Шундан буён аризачи пулини ололмаяпти. Бу ҳам етмаганидек, М.Қ. пули чала тўланган “Жентра”ни Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи Т.Х.га 7 минг 900 АҚШ долларига сотиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Text to speech