Автоуловдаги юк ташвиш келтирди
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Дўстлик тумани Наврўз шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида Шароф Рашидов тумани Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия”ни тўхтатиб, текширганларида автоуловда 253 килограмм пахта хом ашёси борлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур шаҳарча фуқаролар йиғинида тўхтатилган, Шароф Рашидов тумани Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ҳайдовчи бошқарувидаги “Газель”да 700 килограмм пахта борлиги аён бўлди.
Вилоятнинг Мирзачўл тумани Янгидала қишлоқ фуқаролар йиғинида эса Шароф Рашидов тумани Пахтаобод маҳалласида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия” тўхтатилди. Автоуловда 180 килограмм пахта хом ашёси олиб кетилаётган экан.
Худди шундай Мирзачўл тумани Боғбон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Шароф Рашидов тумани Пахтаобод маҳалласида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия” тўхататиб текширилди. Бу автоуловдан 300 килограмм пахта хом ашёси чиқди.
Ҳайдовчиларнинг ҳеч бири автомашиналаридаги маҳсулотларга оид ҳужжатларни тақдим қилолмаганлар. Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётир.
Ҳужжатлаштирилган хом ашё пахта қабул қилиш пунктларига топширилди.