30 Декабр 2022 йил 415

Байрам кунлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилади

Янги йил байрами кунларида Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ва бошқа масъул давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқдалар. Шу мақсадда хизматга чиқаётган ходимларга Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров томонидан йўриқнома берилди. 

Бу жараёнда кўп қаватли уйларнинг том ва ертўлалари, корхона ва ташкилотлар, меҳмонхона, ётоқхона, таълим муассасалари, савдо, овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ташландиқ биноларни кўздан кечириш, ички ишлар органларида ҳисобда турган шахслар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, жиноятларни фош этишга оид топшириқлар берилди.  Шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тушунтириш олиб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

Text to speech