Байрам муносиб нишонланди
25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни
муносабати билан Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган тантанада соҳа
ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари ҳамда фаоллар қатнашди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ва бошқа
масъуллар йиғилганларни қутлади.
Мазкур жараёнда
давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 24 октябрдаги
“Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ
ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида “Содиқ хизматлари учун”
медали билан Шароф Рашидов тумани ИИБ пробatsiя гуруҳи инспектори Хуршид
Махмудов тақдирлангани маълум қилинди.
Шунингдек, ҳамкасбларига
ибрат кўрсатаётганлар “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон
хизматлари учун”, “Кинолог”, яна қатор фахрийларга “Ички ишлар органларининг
фахрий ходими” кўкрак нишонлари ҳамда навбатдаги ва навбатдан ташқари махсус
унвонлар топширилди. Бир қанча илғорлар эса фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва
қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Тантанада “Энг яхши маънавий-маърифий
ишлар тарғиботчиси”, “Энг яхши
терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим”, “Энг яхши профилактика инспектори”
кўрик-танловлари ғолиблари мукофотланди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.