29 Декабр 2021 йил
758
“Балиқчи” ушланди
Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Арнасой тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳаракатланаётган “Нексия”ни тўхтатиб, текширдилар.
Мазкур жараёнда автоулов салони ва юкхонасида 188 килограмм турли хилдаги балиқлар борлиги маълум бўлди. Мирзачўл туманининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган ҳайдовчи маҳсулотга оид ҳужжатларни тақдим қила олмаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.