29 Декабр 2021 йил 708

Балиқларни олиб кетолмади

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти Арнасой тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида ҳаракатланаётган “Нексия” тўхтатиб, текширилди.

Мазкур жараёнда автоулов салони ва юкхонасида 515 килограмм турли хилдаги балиқлар борлиги аниқланди. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Бўз-1 массивида истиқомат қиладиган ҳайдовчи маҳсулотга оид ҳужжатларни тақдим эта олмади.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech