6 Апрел 2023 йил 1005

Бахмал: муаммоларга ечим қидириб...

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан бирга Бахмал туманида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ободонлаштириш ҳамда мавжуд масалаларни ҳал этиш борасидаги ишларнинг боришини кўздан кечирди. Жараёнда ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ўрта умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиши ҳамда фуқаролар йиғинларида аҳоли учун зарур қулайликларни яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Айни йўналишдаги мавжуд камчиликлар туман фаоллари билан муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, 3- сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг ички кўчаларини таъмирлаш ишларига ҳам диққат қилинди. Эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини самарали ташкил этиш лозимлиги уқтирилди. Шу билан бирга туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, баҳорнинг серёғин кунларида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

Text to speech