24 Феврал 2023 йил 437

Бахмалликларга “яшил” энергиядан фойдаланиш тавсия этилди

Жорий йил 10 февраль куни мамлакатимиз Президенти Жиззах вилоятига ташрифи давомида секторлар раҳбарларига ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, хусусан муқобил энергиядан фойдаланишни кенг жорий этиш юзасидан топшириқлар берган эди. Шу маънода Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов Бахмал тумани ҳокимлигида ташкилот, корхона ва муассасалар мутасаддилари, тадбиркорлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан мулоқот ўтказди.

Шунингдек, тадбирда мутахассислар томонидан 1 киловаттдан 100 киловатгача миқдорда электр қуввати ишлаб чиқарадиган қуёш панеллари ҳақида тушунча берилди. Хусусан, мазкур қурилмаларнинг турлари, ўрнатиш тартиблари, техник шартлари, бу мақсадда ажратиладиган кредитлар ва имтиёзлар тилга олинди.

Text to speech