Байрам муносабати билан хонадонларда бўлинди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар органлари масъуллари соҳа фахрийлари ва хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши асосида ташкил этилди.
Мулоқотлар жараёнида фахрийлар ва хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига совғалар билан бирга “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари” китоби топширилди. Бундай тадбирлар ҳудудий ички ишлар органлари вакиллари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.