2 Апрел 2023 йил 555

Билимдонлар беллашуви

Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик боғида Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. “Конституция меники, сеники, барчамизники” шиори остидаги билимдонлар беллашувида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда барча шаҳар ва туманлар ички ишлар бщлимларининг 17 та жамоаси иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали вилоят ички ишлар органлари ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий билимини ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини янада ошириш мақсад қилинган тадбирда ходимлар ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишди.

Якуний натижаларга кўра Дўстлик туманининг “Темур авлодлари” жамоаси биринчи, вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг “Дипломат” жамоаси иккинчи ҳамда Зомин туманининг “Лочинлар” жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.

Тадбир давомида томошабинлар ўртасида викторина уюштирилиб, саволларга тўғри жавоб берганлари совғалар билан тақдирланди. Шу куни вилоятимиз маданият ходимларининг концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Text to speech