31 Август 2024 йил 1313

“Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!”

 

Ушбу шиор остида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.  Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси, ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар вакиллари, шунингдек, фахрийлар иштирокида ташкил этилган тадбир аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

Сўнг Ички ишлар вазири буйруғи асосида фаол ходимларга “полковник”, “майор” ҳамда “лейтенант” махсус унвонлари, Ички ишлар вазирлиги фахрий ёрлиқлари, “Аъло хизматлари учун” ҳамда “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари ва китоблар тўплами тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, кўп йиллик фидокорона хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишига қўшаётган ҳиссаси учун 14 нафар собиқ ички ишлар органлари ходимлари Ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгашининг “Ички ишлар органлари фахрийси” кўкрак нишони, яна 14 нафар фахрий “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир оркестр мусиқа садолари остида байрам қатнашчиларининг тантанали паради билан ниҳояланди. Шу куни соҳа фахрийлари Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихи музейида ҳам бўлдилар.   

Text to speech