Биринчи чорак якуни таҳлил қилинди
Зарбдор, Зомин ва Янгиобод туманлари ички ишлар органларида жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Зарбдор туманида ўтказилган йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борди. Йиғилишда туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Шу маънода ҳар бир соҳавий хизматлар масъулларининг ҳисоботлари тингланиб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди.
Тадбир давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.
Зомин ҳамда Янгиобод туманлари ИИОда ҳисобот даврида амалга оширган ишлари таҳлилига бағишланган йиғилишлар ҳам танқидий таҳлил руҳида ўтди. Жараёнда жиноятчиликнинг бугунги ахволи маҳаллалар кесимида кўриб чиқилди. Шу билан бирга иш самарадорлигини ошириш, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда 3- сектор ҳудудидаги аҳоли пунктларини обод қилиш, инфратузилмани янада яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш лозимлиги уқтирилди. Хуллас ўтаётган муҳокамаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.