10 Ноябр 2021 йил 624

Бировнинг ҳақини емоқчи бўлганди

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, “Эски шаҳар” буюм бозорида унга фириб беришганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро ўзига нотаниш бўлган шахсга 100 АҚШ долларини 1 миллион 80 минг сўмга алмаштириш учун берган. Аммо пулфуруш аёлга 790 минг сўм тутқазган. Қисқаси, ушбу қонунбузарликни содир этган Фориш тумани Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.   

Text to speech