12 Июл 2024 йил
2222
Бошқарма бошлиғи пахтакорлик тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси
бошлиғи Ғайрат Қодиров, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Жиззах вилоят шўъбаси раҳбари
Сардор Усманов, Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуровлар тадбиркорлар билан
мулоқот қилишди.
Тадбир давомида ҳудуд ишбилармонлари ўзларининг
мавжуд масалаларини ҳал этишда кўмак зарурлигини баён этишди. Хусусан, импорт
қилинадиган хомашёларни бож тўловидан озод этиш, имтиёзли кредит олиш, электр
таъминоти, ер майдони ажратиш каби мурожаатлар мутасаддилар иштирокида муҳокама
қилинди. Бундан ташқари тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид бир қатор
таклифлар ҳам билдирилди.