28 Сентябр 2023 йил
1402
Бошқарма бошлиғи “Самарқанд” маҳалласи аҳли билан мулоқот ўтказди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров
Зафаробод туманининг Самарқанд маҳалласи аҳли билан мулоқот ўтказди. Мазкур
жараёнда табиий газ ҳамда электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларга асфальт ва шағал
ётқизиш каби муаммолар кўтарилди. Шунингдек, турар жойни таъмирлаш, уй билан
таъминлаш, моддий ёрдам олиш, оқар сув келтириш, кўчаларни ёритиш, сизот
сувлари учун зовур қазиш, маҳалладаги 18- сонли ўрта умумтаълим мактаби учун
спорт зали қуришга оид масалалар кўриб чиқилди.
Ўз
навбатида ушбу муаммоларни ҳал қилиш чоралари белгиланди. Сўнг ижтимоий
дафтарларда рўйхатда турган фуқароларнинг 10 нафарига маиший техникалар
топширилди. 5 нафар ташаббускор ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи
билан тақдирланди.