10 Сентябр 2024 йил 2940

Бошқарма бошлиғи қурилиш жараёни билан танишди


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Пахтакор тумани ички ишлар бўлими ҳудудида барпо этилаётган иншоотларни кўздан кечирди. Чунончи, бу ерда 24 ўринли вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бунёд қилинган бўлиб, айни вақтда жиҳозлаш, алоқа ва ахборот тизимлари, шунингдек, кузатув камераларини ўрнатиш жараёни кечмоқда. Мазкур бинони яқин кунларда фойдаланишга топшириш кўзда тутиляпти.

Худди шундай, бошқарма бошлиғи ҳудудда қурилаётган миграция ва фуқроликни расмийлаштириш гуруҳи, пробация гуруҳи хизмат хоналари, ётоқхона, навбатчилик ўтказиш пункти ҳамда саф майдонида бўлди. Ўз навбатида генерал-майор Ғайрат Қодиров ишларни сифатли амалга ошириш, коммуникация тармоқларини ўрнатиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга оид топшириқ ва тавсияларини билдирди. 

 

 

 

 

Text to speech