20 Сентябр 2024 йил 2973

Бошқарма бошлиғи ўзига бириктирилган оилалар вакиллари билан мулоқот ўтказди


Республикамиз Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кам таъминланган оилаларни ташкилот, корхона ва муассасалар маъсулларига бириктириш орқали камбағалликдан чиқариш белгиланган. Шу маънода Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Пахтакор туманининг Олтинкўл маҳалласидаги “Чеварлар” ҳамда “Нурафшон” кўчаларида яшовчи 5 кишининг яшаш шароитларини ўрганди.

Мазкур жараёнда фуқаролар томонидан даволаниш билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Шу боис 3- сектор раҳбари ҳудудда тиббий кўрик ўтказиш ва беморларни даволаш бўйича топшириқлар берди. Бу тадбир вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими мутахассислари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, маҳалла еттилиги билан йўл-йўлакай ўтказилган мулоқот давомида аҳолини иш билан таъминлаш, қизиқиш ва хоҳишга кўра тадбиркорликка йўналтиришга оид вазифалар белгилаб олинди.

Маҳаллани электр, табиий газ ва ичимлик суви билан барқарор таъминлаш ҳамда ишга жойлаштириш орқали хорижга чиқиб кетганларни қайтариш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Қисқаси, эҳтиёжманд қатламни камбағалликдан чиқариш тизими янада кучаймоқда. Шу ўринда айтиш жоиз, вилоят ички ишлар бошқармаси масъулларига 20 та оила бириктирилган. 

Text to speech