20 Ноябр 2023 йил 2535

Вазир ўринбосари ва бошқарма бошлиғи ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумга тайёргарлигини кўздан кечиришди

          Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яхёжон Абдулхаков вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров билан Мирзачўл туманида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.

Хусусан, ҳудуддаги 4-, 12- сонли ўрта умумтаълим мактаблари ва 11- сонли ДМТТнинг мавсумга шайлиги билан танишиш чоғида мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, мавсумни беталофат ўтказиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

Жараёнда маҳаллалар фаоллари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Бундан ташқари аҳоли хонадонларида куз-қиш ойларида табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини тарғиб қилиш зарурлиги уқтирилди.

Жиззах шаҳар ички ишлар органларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг боришини ҳам кўздан кечирди. Шунингдек, 34- сонли ДМТТнинг қозонхоналари фаолиятига ҳам назар ташланди. 

Text to speech