15 Март 2023 йил 457

Хизмат интизоми бош масала

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зарбдор тумани ички ишлар органлари ходимлари билан учрашди. Тадбирда ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишларга диққат қилинди. Хусусан, видеокузатув камералари ўрнатиш, оила-турмуш доирасида ҳамда хотин-қизлар ва вояга етмаганлар иштирокидаги қонунбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2022 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди. Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш баробарида ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган вазифалар белгиланди. Ҳар бир ходим хизмат жараёнида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” концептуал ғоя асосида иш олиб бориши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлишлари лозимлиги уқтирилди.

Йиғилишда ходимлар учун зарур қулайликлар яратиш, профилактика инспекторлари учун хизмат уйлари қуриш ва таъмирлаш бўйича режаланган ишларга ҳам эътибор қаратилди.

Text to speech