Бошқарма бошлиғи жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқот ўтказди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилди. Шахсий қабулда 40 нафарга яқин фуқаро ўзларини қийнаётган турли масалаларни ҳал этишда кўмак сўрашди.
Хусусан, ишга жойлашиш, ишга тиклаш, қонунни бузган шахсни жавобгарликка тортиш, етказилган зарар ва қарзни ундириш, фирибгарлик, ҳуқуқий ёрдам олиш, имтиёзли кредит ажратилиши каби муаммолар баён этилди. Шунингдек, 3- сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг инфартузилмасини яхшилаш, электр таянчларини янгилаш, ички йўлларни таъмирлаш, шағал ва асфальт ётқизиш, иссиқхона қуриш, моддий ёрдам, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, саломатлигини тиклаш бўйича ёрдам зарурлиги айтилди.
Қабулда ижтимоий-маиший, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий мавзуларда билдирилган масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга қаратилди. Вақт талаб этадиган муаммолар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб ижроси назоратга олинди.
Айтиш жоиз, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва масъуллар томонидан ҳудудларда доимий равишда фуқаролар билан мулоқотлар ҳам уюштирилиб борилмоқда. Хусусан, режа асосида ҳафтанинг жума куни вилоят 3- сектор раҳбарининг сайёр қабули ташкил этилаяпти. Фуқаролар билан мулоқотлар масалаларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш, асосийси аҳоли розилигига эришиш имконини бермоқда.